Вазирлик марказий аппарати ходимлари Давлат тили – ўзбек тилида иш юритиш бўйича билим ва кўникмаларини оширмоқда

16.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 20 октябрида “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик марказий аппарати ходимлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида ташкил этилган Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг малакали мутахассиси томонидан билим ва кўникмаларини оширмоқдалар.