Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

05.08.2022

                           

Вазирлар  Маҳкамасининг  2022-йил  2-августдаги

“ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА   ХИЗМАТ   САФАРЛАРИ   ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ   ТАСДИҚЛАШ   ҲАҚИДА”ги

424-сон  қарори  тасдиқланди.

 

Мазкур  қарорга  биноан  қуюда  келтирилганлар

билан  танишиб  чиқиши  таклиф  этилади !

 

  1. Хизмат сафарига юборилган ходимни хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда иш жойи (лавозими), меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимдаги ходимлар учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

 

Ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига иш берувчиларнинг ўзаро келишуви асосида юборилади ва унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади. Хизмат сафарига бир вақтнинг ўзида ҳам асосий, ҳам ўриндошлик асосидаги иши бўйича хизмат сафарига юборилишига йўл қўйилмайди.

  • Ички ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда эса ўртача иш ҳақи асосий ва ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича сақланади.
  • Ходимнинг хизмат сафари даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда ташкилотнинг иш кунлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларида ҳақиқатда ишлаган кунларига тўғри келадиган сони учун меҳнатга ҳақ тўловлари қайта ҳисобланади.
  • Хизмат сафари давридаги иш вақтида, шу жумладан, хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтишда йўлда бўлган даврларда ходимнинг меҳнатга лаёқатлилигини йўқотиши ёки вафот этганлиги муносабати билан компенсатсия тўловлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
  • 13. Хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш, шу жумладан, хизмат сафари доирасида шаҳарлараро ва туманлараро ҳаракатланиш ҳамда доимий иш жойига қайтиш учун йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.

 

  1. Хизмат сафарига юборилган шахсга хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган қуйидаги йўл харажатлари қопланади:

 

а) умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати:

  • умумий фойдаланиладиган транспортнинг хизмат сафарига юборилган шахсга тегишли тасдиқловчи ҳужжатлари асосида.
  • Бунда:
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ва ходимлари, республика даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимларига барча тарифлар бўйича чипта қиймати тўлиқ буджет маблағлари ҳисобидан;
  • бошқа тоифадаги ходимлар учун “бизнес” (ҳаво йўллари транспорти) ва “ВИП” (темир йўл транспорти) тарифидан арзон бўлган барча турлари бўйича чипта қиймати тўлиқ буджет маблағлари ҳисобидан ҳамда “бизнес” (ҳаво йўллари транспорти) ва “ВИП” (темир йўл транспорти) тарифи бўйича чипта қийматининг 70 фоизи миқдорида буджет ва буджетдан ташқари маблағлари (ёки устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларнинг маблағлари), қолган қисми ходимнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
  • б) транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
  • в) тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва пойездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловлар;
  • г) тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ташкилот раҳбарининг рухсати билан ҳаво, темир йўл, сув ва умумий фойдаланишдаги автомобил транспортида багажни олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар;
  • д) умумий фойдаланишдаги транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, аэропортгача етиб олиш харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса. Бунда кечки вақтда ёки умумий фойдаланишдаги транспорт мавжуд бўлмаган тақдирда, ташкилот раҳбарига ходимлар учун енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига эга таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади;
  • э) йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар (тасдиқловчи ҳужжатларсиз ҳақ тўлашга қабул қилинади);
  • ж) хизмат сафари бекор қилиниши муносабати билан харид қилинган (ёки брон қилинган) йўл чипталари қайтариб топширилиши муносабати билан олиб қолинадиган маблағлар ва хизмат кўрсатувчилар томонидан қайтариб берилмайдиган бошқа харажатлар;
  • з) йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда:
  • буджет ташкилотлари ходимлари учун хизмат сафари йўлкирасига ҳақ тўлаш ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида;
  • бошқа ташкилотлар ходимлари учун жамоа келишуви (шартномалари), меҳнат шартномасида кўзда тутилган, бироқ ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда.
  • Бунда транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги электрон хариталардан фойдаланган ҳолда масофаларни аниқлашга рухсат этилади.
  • 15. Хизмат сафарининг ҳар 30 календар кунидан сўнг дам олиш кунлари ходимнинг доимий яшаш жойига келиш ва хизмат сафарига юборилган жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари мазкур Низомнинг 14-банди “а” ва “з” кичик бандларида белгиланган миқдорларда қопланади.
  • Шунингдек, хизмат сафари давридаги дам олиш кунлари ходимнинг доимий яшаш жойига келиш ва хизмат сафарига қайтиб бориш учун йўл харажатлари миқдори унинг мазкур дам олиш кунлари учун тўланадиган ётоқхона ва кунлик харажатларидан кўп бўлмаган ҳолларда дам олиш кунлари ходимнинг ихтиёрига кўра доимий яшаш жойига келиш ва хизмат сафарига юборилган жойга қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари мазкур Низомнинг 14-бандининг “а” ва “з” кичик бандларида белгиланган миқдорларда қопланади.
  • Бунда ходимнинг доимий яшаш жойида бўлган вақт учун кунлик харажатлар тўланмайди.