Вазир Нозим Хусанов Бухоро вилояти Олот туман ҳокимлигида иқтисодий бўлим корхоналари ва маҳалла фуқаролар ходимлари билан семинар ўтказди

25.01.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида “Маҳалла ислоҳотчи” тамойилида ишларни ташкил этиш бўйича берган топшириқлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Бухоро вилояти Олот туман ҳокимлигида иқтисодий бўлим корхоналари ва махалла фуқаролар ходимлари билан семинар ўтказди.

Унда “Маҳалла ислоҳотчи” тамойилида маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларнинг ишсиз аъзоларини аниқлаш, касб-ҳунар ўргатиш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган камбағал аҳолининг рўйхатини шакллантириш, ҳудуддаги мавжуд корхоналардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш ҳамда “Ёшлар”,“Аёллар” ва “Темир дафтар”лардаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича вазирлик қуйи тизими томонидан амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари Олот туманида бўлиб ўтган табиий офат натижасида хонадонларда зарар кўрган иссиқхоналарни таъмирлаш учун 2.8 млрд.сўм миқдорида ва 400 нафар кам таъминланган ишсизлик рўйхатига олинган фуқароларга 1 сотих миқдорида иссиқхоналарни қуриш учун вазирлик томонидан маблағлар ажратилиши хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, 2021 йил давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари билан ҳам таништириб ўтилди.