Урганчда касбга ўқитиш маркази ташкил этилади

26.03.2020

Жорий йилнинг 24 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA)нинг Ўзбекистондаги вакиллари билан аҳолининг ишсиз қатламини касбга ўқитиш масаласи юзасидан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида меҳмонлар Урганч касбга ўқитиш маркази лойиҳаси билан таништирилди. Сўнг томонлар мазкур масала юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Музокара якунида Урганчдаги коллеж биноси ўрнида Касбга ўқитиш маркази ташкил этишнинг молиявий масалалари бўйича келишувга эришилди.