Наманган шаҳрида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг янги лойиҳасининг тақдимоти ҳамда тадбиркорлар ўзларининг ташаббусларини ишга тушириш ва кенгайтириш учун қурилмалар топшириш маросими бўлиб ўтди

25.05.2021

24 май куни Наманган вилоятида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Фарғона водийсида пандемиядан кейинги иқтисодиётга аҳолининг кўникмаларини мослаштириш” янги лойиҳасининг тақдимоти ҳамда "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида кичик ва ўрта бизнес вакилларига янги ташаббусларни ишга тушириш ёки мавжуд бўлган лойиҳаларни кенгайтириш учун умумий қиймати 195 млн сўмга тенг қурилмалар топшириш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Наманган вилоят ҳокими, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, ҳудудий Бандлик бошқармаси бошлиги, Савдо-саноат палатаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда қурилма олувчи тадбиркорлар иштирок этишди.


Лойиҳанинг мақсади - пандемиядан кейинги даврда янги бизнес моделларини амалга ошириш учун ишчи кучини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. Унда колледж ва университет битирувчилари, норасмий меҳнат секторидаги ёш аёллар ва эркаклар, қайтиб келаётган муҳожирлар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар, шунингдек, муҳим рақамли ва когнитив хусусиятларга эга иш билан таъминланганларнинг қобилиятлари, уларнинг техник ва ижтимоий-эмоционал қобилиятлари, шунингдек, уларнинг мослашувчанлиги ва чидамлилиги ривожлантириш орқали ҳукумат ва Ўзбекистоннинг хусусий секторига истеъдодларни ривожлантириш сиёсати ва стратегиясини ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлашдан иборат.


Тадбир мобайнида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида тадбиркорларга беғараз ёрдам сифатида умумий қиймати 195 млн сўмга тенг 44 дона ишлаб чиқариш қурилмалари ва махсус ускуналар топширилди. Ушбу тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш натижасида Навоий вилоятида аёллар ва ёшлар учун 31та янги иш ўринлари яратилади ва 20 нафар аёллар ва ёшларга замонавий касб-ҳунарларни ўрганиши ҳамда тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантириш имконияти яратилади.