ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

12.01.2021

📢Диққат! Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

🌐Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.

✅Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

🚗🔧Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар);

👷🏻‍♂️💥Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси (токарлар, фрезерчилар, пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари);

👨🏼‍🔧⚙️Электротехника, электроника ва автоматлаштириш (Бино иншоотларини электромонтаж қилиш, электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратурани таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари);

💻📲Ахборот технологиялари (Нашриёт ва график дастурлар, лойиҳалаш ва дизайн дастурлари, Оffice дастурлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича мутахассислар).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2 ой.

Марказда ўқиётган талабалар учун 6 ой мобайнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ стипендия берилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

Тошкент шахридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

‼️Ҳужжатлар 2021 йил 11 январдан 11 февралгача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-8 а мавзеси.

📞Мурожаат учун тел: (+99871) 251-19-03, (+99899) 000-88-54, (+99897) 454-88-05
www.vtct.uz www.mehnat.uz