Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди

24.09.2020

Жорий йилнинг 23 сентябрь санасида, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум орқали, томонлар ўзларининг ваколатлари доирасида ҳурмат ва ўзаро тенглик асосида икки томонлама манфаатли ижтимоий-ҳуқуқий ҳамкорликни қўллаб қувватлашга ва ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ушбу меморандумдан асосий кўзланган мақсад:

 хорижда таълим олиб қайтаётган ўзбекистонлик ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлашга оид лойиҳаларни амалга ошириш;

хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш юзасидан тажриба алмашиш;

 ўзаро келишилган ишчи дастурлар бўйича конференсиялар амалга ошириш.