Ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини тозалаш-қурилиш ишларига жалб қилиш ҳолатлари текширилмоқда

18.07.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бухоро давлат университети ҳудудида ва Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ўқитувчиларнинг тозалаш-қурилиш ишларига жалб этилгани, шунингдек, Жиззах вилояти Зомин туманида тиббиёт ходимларининг магистрал йўлда тозалаш ишларига мажбурий олиб чиқилганлиги ҳолатларини назоратга олганлигини маълум қилади.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси текширув ишларини ўтказмоқда.

Текширув натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.