Тиббиёт ходимлари ишга таклиф этилади

25.07.2020

#вакант

📌 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан курашиш учун тиббиёт йўналишида ишлаш истагида бўлган кўнгилли шифокорларни жалб этиш учун эълон берилган эди.

🎯 Мазкур мурожаат бўйича бир кун давомида 486 та ариза қабул қилинди. Мурожаат қилганларнинг 103 нафари шифокор, 261 нафари ҳамшира, 55 нафари кичик тиббиёт ходими ҳамда 67 нафари бошқа йўналиш вакилларидир.

🔝 Шундан энг кўп мурожаат қилган ҳудуд Тошкент шаҳрига тўғри келади.

🔊 Эслатиб ўтамиз, айни дамда тиббиёт ходимларини ишга таклиф этиш давом этмоқда.

☎️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишонч телефони: 71 200-06-00

☎️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишонч телефони: 71 207-99-84, 1109