Сардобада қурилиш ишлари авжида

22.05.2020

#Бандлик
#Сирдарё_вилояти

Айни кунларда Сардоба туманида содир бўлган талофат оқибатларини бартараф этиш мақсадида республикамиз вилоятларидан келтирилган қурувчилар бригадаси иш олиб бормоқда. Мазкур ишларнинг олиб борилишини ўрганиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Муҳитдинов жорий йилнинг 21 май куни Мирзаобод, Оқолтин туманларидаги жараёнларни ўрганди.

Бу туманларга қурилиш-таъмирлаш ишлари учун вилоятлардан 1500–2000 нафар ишчи жалб этилган. Бундан ташқари маҳаллий аҳоли орасида ҳам меҳнатга лаёқатлилар бу жараёнларга жалб этилди. Э.Муҳитдинов мавжуд шарт-шароитни ўрганар экан, мутассадиларга ишни янада самаралироқ ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.

Қайд этиш жоизки, мазкур жараёнга шартнома асосида жалб этилганлар карантин талабларига жавоб берадиган шароит: ётоқ жой ва 3 маҳал овқат, 1,5 млн дан 2,5 млн гача ойлик билан таъминланган. 

photo_2020-05-21_18-06-30

 

photo_2020-05-21_18-06-26

photo_2020-05-21_18-06-23

photo_2020-05-21_18-06-29