Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази аҳоли бандлигини таъминлашда етакчи

20.11.2019

Акмал Холикулов, Отахўжа Машрабов, Жасурбек Абдужалилов, Бобомурод Абдужалилов, Бекзод Абдукамолов, Аброр Бердиев... Бу каби ўнлаб номларни келтириш мумкин. Ҳозирда улар Самарқанд автомобил заводининг Пайвандлаш цехи ишчиси сифатида фаолият юритмоқда. Бир муддат олдин улар Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида таълим олган.

Мазкур марказ бўш иш ўринлари мавжуд корхоналар учун керакли мутахассисларни тайёрлайди. Натижада бу ишсиз ёки вақтинча банд бўлмаган фуқароларни қисқа муддатда қайта тайёрлаш ва кафолатланган иш билан таъминлаш имконини бермоқда.

Марказ ҳамкор ташкилотлар учун малакали, талабга жавоб берувчи касб-ҳунар соҳибларини етказиб беради. Корхона ва муассаса талабларини яқиндан билиш, шундан келиб чиққан ҳолда таълимни олиб бориш мақсадида касб-ҳунарга ўқитиш маркази улар билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қилади.

Ҳозирда “Самавто” МЧЖ, “JV МАN Аuto Uzbekistan” ҚК, “UzAutoTrailer” МЧЖ, “Сино” ОАЖ, “Кинап” АЖ, “САМ АНТЕП ГИЛАМ” ҚК, Сам Автотеххизмат АЖ, 2522 Автожамланма ДУК, “Автожамланма” ДУК, Самарқанд шаҳар газ филиали, А.С.Пушкин номидаги кутубхона, УЗИ Самарқанд филиали, “Темир метал АРТ” ХК, “СТВ” телерадиокомпанияси каби 50 га яқин корхоналар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган.

Жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра, Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 6 та йўналиш бўйича жами 1361 нафар ўқувчи битирган. 1293 нафари доимий иш билан таъминланган. Ҳозирда 237 нафар ўқувчи ишлаб чиқариш амалиётига жалб қилинган бўлса, 240 нафар ўқувчи назарий билимларни оляпти.

см1

см2

см3

см4