"Сабр" ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда хайрли тадбир ўтказилди

14.09.2021

"Hayat Regency" меҳмонхонасида "Сабр" ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маркази билан ҳамкорликдаги хайрли тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов 14 нафар турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган аёлларни махсус техника воситалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Бундан мақсад аёллар ўртасида устоз-шогирд анъанаси асосида ишбилармонликни тарғиб қилаётган тадбиркор хотин-қизларни қўллаб қувватлашдир.