Республика ишчи гуруҳи аъзолари Элликқалъада

29.09.2020

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Элликқалъада

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари вакилларидан иборат республика ишчи гуруҳ аъзолари Элликқалъа туманидаги пахта далаларида бўлиб, аҳолининг терим жараёнлари ва яратилган шарт-шароитлар, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаётганлиги борасидаги ҳолатларни ўрганди.

Тумандаги “Қилчиноқ” ОФЙдаги “Жайҳун барака чеварлари” тикувчилик фабрикаси, “Амиробод” ОФЙдаги “Агро Эксим Голд” МЧЖга қарашли иссиқхона, “Қирққиз” ОФЙдаги “Рўзимбой бобо”, “Гулдурсин” ОФЙдаги “Гулдурсин тараққиёти”,”Тозо боғ” ОФЙдаги “Амиробод жайрони”, “Сарабий” ОФЙдаги “Сарабийли тадбиркор”, “Қилчиноқ” ОФЙдаги “Карим Султон” фермер хўжаликларида бўлдилар.

Дала бошида теримчилар, отряд бошлиқлари билан яратилган имконият, ҳар кунлик иссиқ овқат ва терим пулларининг вақтида берилишлари бўйича суҳбат олиб борилди.

Шунингдек, илғор теримчилар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан совғалар билан рағбатлантирилди.