"Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим ва меҳнат бозори ҳамкорлиги" мавзусида халқаро семинар ўтказилмоқда

16.09.2021

Бугун пойтахтимиздаги "WYNDHAM TASHKENT" меҳмонхонасида "Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим ва меҳнат бозори ҳамкорлиги" мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Унда 50 дан ортиқ вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мутахассислари ҳамда мамлакатимиздаги таълим соҳаси бўйича фаолият юритаётган халқаро ташкилотларнинг экспертлари қатнашмоқда.

Тадбирда вазир Нозим Хусанов аҳоли бандлиги, меҳнат муносабатлари, хусусан мажбурий ва болалар меҳнатини олдини олиш ҳамда фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ўз маърузаси билан иштирок этди.