Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудида сайёр қабул

15.09.2020

Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончи ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади. Ҳар бир фуқаронинг бандлигини таъминлаш, оилага олиб кириладиган даромадини ошириш орқали ҳаёт тарзини яхшилаш ҳам бугунги амалга оширилаётган ислоҳотларнинг омили бўлиб хизмат қилади. 

 photo_2020-09-15_11-04-12

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Байрамбай Ильясов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Темур Маҳмудов иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларидан бирида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул жараёнида ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари эътиборга олинди. 

 photo_2020-09-15_11-04-04

 photo_2020-09-15_10-46-21

 photo_2020-09-15_10-46-19