Қайси ҳолатда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ва бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган?

19.06.2020

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 77-моддасига кўра, ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади.

Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

Демак, меҳнат қилиш ёшига тўлмаган вояга етмаганларни ишга қабул қилиш ва меҳнатидан фойдаланиш вояга етмаганлар меҳнатидан ноқонуний фойдаланиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш ҳам вояга етмаганлар меҳнатидан ноқонуний фойдаланиш ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади. 

 13153 
 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 12 майда 1954-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида”ги низомга мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди. 

xvcvxcvxvxcvxcvxc

Вояга етмаганлар меҳнатидан мажбурий равишда, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш вояга етмаганлар меҳнатидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда мажбурий меҳнат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 491-моддасига асосан вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 1481-моддасига асосан вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси иккинчи қисмига асосан вояга етмаган шахсга нисбатан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодекснинг 1482-моддаси иккинчи қисмига асосан  вояга етмаган шахсга нисбатан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

         777