Қарийб 1000 та иссиқхона – ­­­­­халқ хизматида

23.07.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 26­–27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Чортоқ тумани “Обод диёр” МФЙ “Баланд адир” ҳудудида етакчи тадбиркор  “GOLDEN NUTS NAMANGAN” томорқа агрохизмат МЧЖ иштирокида бир жойда “1000 оила” шиори остида ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, камбағал, “Саховат” дафтарига киритилган оилалар ҳамда пандемия сабабли чет элга кета олмаган фуқаролар учун барпо этилаётган 2 сотихлик иссиқхоналар мажмуасида айни кунларда ишлар қизғин кетмоқда.

чортоқ 3 

Шу пайтгача 903 та иссиқхоналар тайёр ҳолга келтирилиб ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга берилган. 97 тасида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.

Ушбу иссиқхоналарни сув билан таъминлаш мақсадида 3 та тик қудуқдан сув чиқарилди. Натижада 640 та иссиқхона сув билан таъминланиб, 263 тасида қувур тортиш ишлари олиб бориляпти.

903 нафар фуқаролардан 730 нафарига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг 4,9 млрд.сўм субсидия маблағлари ҳамда 1000 нафар фуқароларга 6,8 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

730 та иссиқхоналарнинг 490 таси “Саховат” дафтарига киритилган оилалар аъзоларига, 33 таси ўзи ишга лаёқатли, лекин оиласида ногирони бор оила аъзоларига, 18 таси жазо муассасасидан қайтган фуқароларга, 68 таси пандемия шароитида четга кета олмаган ва вақтинча ишсиз бўлган шахсларга, 29 таси уюшмаган ишсиз ёшларга, 52 таси доимий иш ўринига эга бўлмаган фуқароларга берилган.

чортоқ 1

Бундан ташқари, иссиқхонага талабгор бўлган 1000 нафар фуқарога янада қулайлик ва имкониятларни кенгайтириш мақсадида,  6,8 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди, иссиқхона эгалари ва ишчилар учун “Арча” МЧЖ томонидан кунига уч маҳал бепул транспорт қатнови йўлга қўйилган. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, камбағал, “Саховат” дафтарига киритилган оилаларни касбга ўқитиш учун қуриб фойдаланишга топширилган "Агробизнес" ўқув маркази иш фаолиятини  жорий йилнинг 6 июлидан бошлади. Ўқув курсининг дарс жадваллари, режалари асосида биринчи гуруҳда иссиқхоналар эгалари иссиқхона хўжалиги бўйича масофадан жойида ўқитилмоқда.

Айтиш жоизки, бу каби тадбирлар мамлакатимиз фуқароларининг даромад топишларида ҳамда бандлигини оширишда қўшимча имкониятлар яратади.