Олмазор тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз аҳолини жамоатчилик ишларига жалб этиш борасида самарали чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

29.09.2020

Олмазор тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз аҳолини жамоатчилик ишларига жалб этиш борасида самарали чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу айниқса пандемия сабабли ишсиз қолган фуқаролар учун бу қулайлик демакдир.

Уйларига яқин бўлган мактабгача таълим ташкилотига жамоатчилик асосида ишга қабул қилинган фуқаролар ташкилот атрофининг тозалиги ва ободлигига маъсулдирлар.

Қайд этиш керакки жорий йилнинг январь ойидан бошлаб то бугунга қадар Олмазор тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туманда рўйхатга олинган ишсиз аҳолининг 716 нафари жамотчилик ишларига жалб этилди. Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотларида эса 45 нафар фуқаро жамоатчилик асосида ишлаб келмоқда.