Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  “ЎзЛиДеП” фракциясида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилнинг 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди

16.11.2020
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  “ЎзЛиДеП” фракциясида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилнинг 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди. Видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган мазкур муҳокамада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов иштирок этди. 
 
Онлайн учрашувда Вазирлик хузуридаги жамғармалар томонидан ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар, хусусан, Республикада аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш,  тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш, ажратилган мақсадли субсидиялар ва бошқа масалалар  муҳокама қилинди. 
 
Шунингдек, Фракция томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан  ажратиладиган субсидиялар сонини кўпайтириш бўйича таклиф билдирилди.