Ногиронлар Ассоциацияси билан учрашув ташкил этилди

13.01.2021

Жамиятимизда имконияти чекланган фуқароларга муносиб меҳнат шароити яратиш, ишга жойлашишда имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш, бундай шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур масалалар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси масъуллари, Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва “SHAROIT PLYUS” ногиронлар жамоат бирлашмаси вакиллари иштирокидаги учрашувда муҳокама этилди.

Шунингдек, учрашув мобайнида ўзаро ижтимоий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, имконияти чекланган, меҳнатга лаёқатли шахсларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бу борадаги қилинган ишлар ҳамда келгусидаги режалар айтиб ўтилди.