Наманган шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида ногиронлиги бўлган шахслар билан учрашув ташкил этилди

19.01.2022

Бугун Наманган шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, хорижий тил, компютер саводхонлиги ва компютерда дастурлаш асослари бўйича ташкил этилган ўқув курслари билан таништирилди ҳамда ўқиш истагини билдирган фуқаролар ўзлари қизиққан йўналишлар кесимида рўйхатга олинди.

Маълумот учун: Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-декабрдаги ПҚ-57 сонли "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилмоқда.