Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  3 ой муддатга мўлжалланган уй хўжалиги бекаси касби бўйича иш ўринларини ташкил этди

05.04.2020

CОVID-19 инфексияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган карантин ва чеклов тадбирларининг меҳнат бозори ва меҳнат муносабатларига  салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, ёлғиз ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами, қариялар ва имконияти чекланган шахсларнинг саломатлигини асраш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  3 ой муддатга мўлжалланган уй хўжалиги бекаси касби бўйича иш ўринларини яратмоқда.

Бунда талабгорлар таом тайёрлаши, уй-жойларни тозалаши ва қариялар хамда ногиронларни парвариш қилишлари лозим. Кунлик иш вақти 4-5 соат, иш ҳақи энг кам ҳисоблаш базасининг 4 баравари миқдорини ташкил этади.

Маошлар банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Асосий талаблар қаровчи илгари судламаган бўлиши лозим.

Ёш чегараси: 25–55 ёш.

Рус тилини билиш номзодларга устунлик беради.