Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида

29.09.2020

Жорий йилнинг 29 август куни Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида “Жамоада соғлом психологик муҳитни шакллантириш уларда меҳнат ва ижтимоий зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш усуллари” ва “Тайм-менежмент-вақтни мақсадли бошқариш” мавзусида онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди.
Бунда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг “Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларининг реинтеграцияси масалалари бўйича инспекторлари” иштирок этди. Ўқув машғулотини Тошкент давлат Иқтисодиёт университети Психология фанлари номзоди доцент Н.Шомуротова олиб борди.