“Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш” масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

13.02.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташаббуси ва Сергели тумани Прокуратураси билан ҳамкорликда Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида Сергели туманида жойлашган корхона ва ташкилотларнинг раҳбар ва кадрлари, Республика курсларида Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича малака оширишга келган “Uzbekiston Airways” АЖнинг раҳбар ва мутахассисларини  жалб қилган ҳолда  “Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш” масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди. Бу семинардан кўзланган мақсад Республикамизда Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда меҳнат қонунчилигидаги охирги ўзгаришлар ва янгиликлар билан таништириб бориш.

Сергели туман Прокурори Лазиз Рахмонов томонидан хозирги кунда Сергели туманида жойлашган корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилиги масалаларига тўхталиб ўтди.

Сергели туман ҳокимининг Қурилиш ва комунал масалалари  бўйича хоким ўринбосари Александр Акмурадов туманда олиб борилаётган қурилиш объектларида меҳнат муҳофазаси масалаларига тўхталиб ўтди.

“Uzbekiston Airways” АЖнинг Меҳнат муҳофазаси хизмати раҳбари К.Шодиева хозирги кунда Меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича нималарга эътибор қаратилишини такидлаб ўтди.

umaraka1

Ягона миллий меҳнат тизими бўйича электрон меҳнат дафтарчалари Дирекция ходими Отабек Юнусов томонидан хозирги кунда Ягона миллий меҳнат тизимига ўтиш жараёнлари бўйича саволларга жавоб бериб ўтди.

Республика курслари Юридик бўлим бошлиғи С.Рахимов томонидан меҳнат муносбатлари ва Меҳнат кодекси ҳамда мажбурий меҳнат масалаларига тўхталиб ўтди.

Республика курслари директори У.Султонов томонидан Республика курсларида Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича 2019 йилда амалга оширилган ишлар бўйича қисқача маълумот бериб ўтди ҳамда келажакда Меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазаси бўйича корхона ва ташкилот раҳбарларига ҳамкорлик алоқаларига тайёр эканлигини маълум қилди.

umaraka2

 Республика курсларининг мақсади вазирлик тассаруфидаги ходимлар малакасини доимий ошириб бориш хамда мулкчилик шаклдан қатъий назар корхона ва ташкилотларда меҳнат муносабатлари ва меҳнатни мухофаза йўналиши бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

2019 йилнинг 11 мартдан 16 декабргача Республика курсларида жами 1045 нафар ҳудудий бандлик бош бошқармалари ҳамда туман (шахар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари малака оширишди.

umaraka3

Республика курслари корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси йўналиши бўйича малака оширишни қуйидаги ташкилотларда ташкиллаштирган. Жумладан;

Республика курсларида 2019 йил январ-декабр ойларида меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида корхона ва ташкилотларнинг ходимларини давомийлиги 36 соат малакасини оширганлар сони жами 155 нафарни ташкил қилади шу жумладан:

Ўзбекгидроэнерго” АЖ  - 26 та;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги” - 34 та;

АТБ “Узсаноаткурилишбанк” -24 та;

МЧЖ КК “Lukoil opereyting company” – 18 та.

АКБ “Ипотека банк”-39 та ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари меҳнат муҳофазаси бўйича малакасини оширдилар.