Мажбурий меҳнатга қарши курашиш юзасидан вебинарлар давом этмоқда

24.07.2020

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси томонидан тасдиқланган йўл харитага мувофиқ республикамиз бўйлаб Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда давлат ташкилотлари раҳбарлари, фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластерлари раҳбарлари ва иш берувчиларни жалб қилган ҳолда вебинар шаклда ўқув семинарлар давом этмоқда.

семинар АнНАМФар 1 

Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар бериш мақсадида ташкил этилган навбатдаги семинарда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов, Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакили О.Липкану, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, Иш берувчилар конфедерацияси, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари федерацияси масъуллари, фуқаролик жамияти фаоллари, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятидаги фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластери раҳбарлари ҳамда иш берувчилар иштирок этишди.

семинар АнНАМФар 

Тадбирни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари очиб берар экан, бу йил пахта учун давлат буюртмасини бекор қилинганлигини инобатга олган ҳолда, пахта йиғим терим ишларини фақатгина пахта текстил кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жамоат ташкилотлари кўмаги асосида амалга оширилишини таъминлаш лозимлигини, 2020 йилда мажбурий меҳнатга барҳам бериш мақсадига тўлиқ эришиш ҳамда ҳамда пахтачиликда ва ривожланаётган тўқимачилик ва тикувчилик соҳаларида меҳнатга оид асосий ҳуқуқларни илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

семинар АнНАМФар 2 (1)  

Шунингдек, тадбир давомида Халқаро Меҳнат Ташкилоти мутахассиси Оксана Липкану қатнашчиларга мажбурий меҳнат тушунчасининг мазмун моҳияти, пахта йиғим терими даврида мавсумий ишчиларни ишга қабул қилишда нималарга амал қилишимиз зарурлиги ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларни қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

семинар АнНАМФар 3