Мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича онлайн ўқув курси ўтказилди

17.07.2021

Жорий йилнинг 25 июнидан – 16 июлга қадар карантин қоидаларига қаратилган чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда онлайн тарзда Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси билан ҳамкорликда Давлат меҳнат инспекциясининг барча инспекторларига  мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича онлайн ўқув курслари ўтказилди.

Онлайн ўқув курсининг мақсади мажбурий меҳнатга қарши курашда меҳнат инспекторларининг салоҳиятини кучайтиришдан иборат бўлиб, курсда презентациялар, видео материаллар ва амалий машғулотлардан фойдаланилди.

Ўқув курси аввали ва охирида тингловчилардан уларнинг мажбурий меҳнатга оид асосий масалаларни тушуниш даражаси ва ушбу масалани ҳал қилишда меҳнат инспекциясининг иштирокини баҳолаш даражаси ўтказилди ҳамда бу борадаги  фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Мазкур ўқув дастурини халқаро экспертлар Оксана Липкану, Майкл Кандаракис, шунингдек Бош прокуратура Академиясидан Улуғбек Абдурахманов олиб  бордилар.  

Ўқув дастурнинг якуний қисмида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси Бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп иштирокчиларга ўз самимий тилакларини билдириб, келгусида яна ўқув дастурлари ташкил этилишини ва хамкорлигимиз давом этишини билдирдилар.