Корейс тилидан ўтказиладиган “EPS-TOPIK” тест синовлари тўғрисида эълон

01.08.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Англашув меморандумига мувофиқ, корейс тилидан EPS-TOPIK тест имтиҳони 2019 йил 23 сентябрь кунидан бошланишини маълум қиламиз.

Динамик рейтингда акс эттирилган энг юқори балга эга 2500 нафар номзод Тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестри асосида 2019 йил 5-9 август кунлари mg.mehnat.uz интернет манзили орқали онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш 2019 йил 9 август куни соат 24:00 да тўхтатилади.

Рўйхатдан ўтиш учун Сиз mg.mehnat.uz интернет манзилига ўтиб, паспортингиз серияси ва рақамини киритинг ва сўралган маълумотлар ҳамда ҳужжатларнинг электрон нусхасини қолдиринг.

Сиздан сўраладиган маълумотлар:

  1. Телефон рақамингиз;
  2. Яшаш манзилингиз (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон);
  3. Амалдаги фуқаролик паспорт серияси ва рақами.

Юклаш лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати:

  1. Сифатли электрон кўринишда рангли фуқаролик паспорт нусхаси. Паспортингизни алмаштирган бўлсангиз, янги паспорт нусхасини юкланг (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55 кб дан 60 кб гача JPG форматида бўлиши лозим);
  2. Агар бўлса, сифатли электрон кўринишда рангли хорижга чиқиш паспорт нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55 кб дан 60 кб гача JPG форматида бўлиши лозим);
  3. 3,5 х 4,5 бўлган сифатли оқ фонли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13 кб дан 15 кб гача JPG форматида бўлиши лозим);
  4. 24 АҚШ доллари тўланганлиги ҳақида тўлов квитанцияси электрон нусхаси.

Диққат! Тўлов Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари орқали қуйидаги манзилга амалга оширилади:

 

    Тўлов олувчи:      

“Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги” ДУК

Тўлов миқдори:

24 АҚШ доллари, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича миллий валюта сўмда амалга оширилади

         Банк номи:               

Ташқи иқтисодиёт фаолияти Миллий банки бош амалиёт бўлими

     

      Ҳисоб рақам:       

№ 202 100 006 004 312 020 03

МФО  00407

ИНН 201121089

ОКЭД 78100

  Тўлов мақсади:

EPS-TOPIK имтиҳони учун, тўлиқ Ф.И.Ш., фуқаролик паспортининг серия ва рақами

 

 

Маълумот учун:

Муаммолар ва камчиликлар вужудга келган тақдирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Тел. 71-202-33-55