Корея Республикаси Кванджу шаҳридаги ваколатхонасида HRD Korea Президенти Ким Донг Ман билан учрашув бўлиб ўтди.

13.08.2019

2019 йил 12 август Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Кванджу шаҳридаги ваколатхонасида HRD Korea Президенти Ким Донг Ман билан учрашув бўлиб ўтди.

photoкорея

Учрашув давомида Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини саралаш жараёнини янада такомиллаштириш, жумладан, EPS-TOPIК имтиҳонига кириш учун корейс тилидан ўтказиладиган саралаш тест синовларини ислоҳ қилиш, Кореяга ноқонуний тарзда бориш ва иш жойини асоссиз равишда алмаштиришнинг олдини олиш, меҳнат шартномасига риоя қилиш ҳамда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш давридаги талабларни тушунтириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари сингари масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 8-9 сентябрь кунлари EPS (Employment Permit System) тизими яратилганининг 15 йиллигига бағишлаб Сеул шаҳрида ўтказиладиган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Турсуновнинг иштирок этиши борасида ҳам ташрифолди режалар кўриб ўтилди.

Учрашув якуни бўйича HRD Korea Президенти Ким Донг Ман Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва белгиланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш учун HRD Koreaнинг хорижий ишчи кучини жалб этиш ва глобал бандлик масалалари бўйича вице-президент Ли Ёнг Бок ҳамда HRD Koreaнинг Хорижий меҳнат ресурслари бюроси бош директори Ким Сунг Жени масъул этиб бириктирди.