Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг илк битирувчиларига сертификат топширилди

18.02.2021

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг илк битирувчиларига тантанали равишда сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида келтириш жоизки, шу кунга қадар марказда тикувчилик, электромонтаж устаси, қишлоқ хўжалиги механизатори, пайвандловчи (электр-газ, аргон), батлер-офисиант, ошпаз-қандолатчи, сантехник, қурилиш-пардозлаш устаси йўналиши бўйича жами 421 нафар ўқувчи бепул ўқув курсларига жалб қилинган бўлиб, улардан 334 нафари курсни тугатди.

Шунингдек, тадбирда марказ раҳбарияти вакиллари сўзга чиқиб битирувчиларга келгусидаги ишларида омад ва зафарлар ҳамроҳ бўлишини тиладилар.