Ишчи гуруҳ аъзолари Беруний туманида

29.09.2020

Ишчи гуруҳ аъзолари Беруний туманида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари вакилларидан иборат республика ишчи гуруҳ аъзолари, Беруний туманидаги пахта далаларида бўлиб, аҳолининг терим жараёнлари ва яратилган шарт-шароитлар, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаётганлиги борасидаги ҳолатларни ўрганди. Тумандаги Шоббоз ОФЙ “Рахматулло Чаман”, Саркоп ОФЙ даги “Саркопли Баходир”, “Азамат Туримов” фермер ҳўжаликларида бўлди.


Дала бошида теримчиларга яратилган имконият, ҳар кунлик иссиқ овқат ва терим пулларининг вақтида берилишлари бўйича ҳам отряд бошлиқлари ва теримчилар билан суҳбат олиб борилди. Шунингдек илғор теримчиларга ишчи гуруҳ аъзолари томонидан совғалар ҳам топширилди.