ҲУРМАТЛИ ИШ БЕРУВЧИЛАР!

26.02.2021

Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларидан бири ҳар бир иш ўрнида меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаш.

Бунинг учун:

корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш;

иш ўринларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш лозим. 

Мазкур вазифаларни амалга оширишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган Ягона реестрда мавжуд меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари (меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизмат турлари бўйича тегишли ҳуқуқга эга бўлган, шартнома асосида хизматлар кўрсатувчи юридик шахслари) хизматидан фойдаланишингиз лозим.

Юридик шахслар томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган Ягона реестрдан ўтмаган  ҳолда юқорида кўрсатиб ўтилган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида кўрсатган хизматлари ноқонуний ҳисобланади.