Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

12.01.2021
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари учун семинар-тренинглар ташкил этилди.
 
Мақсадмаҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг иқтисодиёт тармоқлари ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги малакасини ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришда “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилиш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чоралар ишлаб чиқиш, дунёқараши ва ишлаш принципини ўзгартириш орқали самарадорликка эришишни таъминлаш.
 
Мазкур семинарда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов  “Ҳудудларда ишсизликни камайтириш, аҳолини касб-хунарга ва тадбиркорликка ўқитиш хамда бандликни таъминлаш муаммолари” мавзуидаги маърузаси билан иштирок этди.
 
Семинар қатнашчилари ҳудудларда ишсизликни камайтириш борасида олиб борилиши лозим бўлган ишлар, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш марказларининг фаолияти, янги иш ўринларини яратиш, легаллаштириш, ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандликни таьминлаш, шунингдек, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидия ва грант турлари ҳамда уларни ажратиш тартиби билан боғлиқ масалалар бўйича кенг қамровли ва фойдали маълумотларга эга бўлдилар.