Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг асосий йўналишлари белгиланди

15.09.2020
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 сентябрда имзоланган "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилинмоқда ҳамда унинг 6та асосий йўналиши белгиланмоқда.
 
Жумладан:
 
✅ ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамланади;
хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларни касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитилади, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар берилади;
 
✅ меҳнат мигрантлари молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
 
✅ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар реинтеграция қилинади, шу жумладан уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.
 
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг иши қуйидаги тартибда ташкил этилади:
 
✅ҳокимлар ҳудудий филиалларга умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлайди;
 
✅ ҳудудий филиал раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ҳисобланадиган бўлди;
 
✅ ҳокимликлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий филиалларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятига малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўради;
 
Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:
 
✅ хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан фуқароларни ишга юбориш;
 
✅ хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
 
✅ хорижий (халқаро) молия институтлари миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб қилиш.