“Хавфсиз меҳнат – ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи” кўргазма-семинари ташкил этилди

18.02.2020

 Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддаси

 

Давлатимиз раҳбари 2020 йил 7 январь куни қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда корхона ва ташкилотларда, айниқса, қурилишда техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаётгани, “риск-анализ” тизими ва назорат йўқлиги оқибатида бахтсиз ҳодисалар юз бераётганлиги қайд этди. Қурилиш соҳасида давлат назоратини бутунлай янгича ташкил этиш, меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Vision Zero 27 

Халқаро Меҳнат ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан 2,3 млн киши ўлмоқда, бу рақамлар кунга тақсимланганда, ўртача 6000 кишидан тўғри келади.

Бутун дунё бўйича йилиги тахминан 340 млн ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва 160 млн касб касалликлари қайд этилмоқда.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан келиб чиқадиган иқтисодий йўқотишлар глобал миқёсда жаҳон ЯИМ 4% - 6% ташкил қилади, бу ривожланиш учун кўрсатиладиган расмий ёрдамдан 20 баравар кўп.

Vision Zero 25

Республикамизда 2017-2019 йиллар мобайнида республикада ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларда 543 нафар ходим ҳалок бўлганини ва 1214 нафари эса оғир тан жароҳати олганини кузатамиз.

Юқоридаги таҳлиллардан содир бўлаётган ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг сони кўпайиб бораётганини кўрамиз. 2017 йилга нисбатан 2019 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сони ўрта ҳисобда 21%га кўпайган.

Жумладан, республика бўйича 2019 йил давомида 574 та содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 649 нафар ходим жабрланиб, шундан 199 нафар ходим ҳалок бўлган, 440 нафари оғир ва 10 нафари енгил тан жароҳати олган.

2019 йил давомида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар натижасида 2018 йилга нисбатан ҳалок бўлганлар сони Қорақолпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида 4 тага, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 5 тага, Навоий вилоятида 6 тага ва Тошкент шаҳрида эса 15 тага кўпайган.

Vision Zero 38 

Давлат назорати натижаларига кўра бахтсиз ҳодисалар қурилиш соҳасида иш ҳажмининг ошиши билан бир вақтда технологик жараённинг мураккаблашиши, сақловчи мосламалар ва тўсиқлар мавжуд эмаслиги, шунингдек ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланмагани,  лойиҳа ҳужжатларига ва ишлаб чиқариш технологик талабларига амал қилмаслик, ходимларнинг меҳнати нотўғри ташкил қилинганлиги, хавфсиз меҳнат усулларига ўқитилиб, йўл-йўриқдан ўтказилмаган шахсларнинг ишга қўйилгани, ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказмаслик ва санитария-маиший шароитлар яратилмаганлик ҳолатлари мавжудлиги сабаб рўй бермоқда.

Бутун дунёдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – бу иш берувчининг мажбурияти. Инсон ҳуқуқларига риоя қилиш нафақат қонуний талаб, бу соғлом бизнес амалиётидир.

Vision Zero 24

Ўзбекистон Республикасида ҳам ўз навбатида ушбу мақсадларни амалга ошириш борасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2016 йилда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу қонун билан республикамизда илк бор меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат тасарруфидаги айрим ваколатлар тадбиркорларга ўтказиб берилди. Бунинг асосий мақсади ушбу соҳага кўплаб одамларни жалб қилиш, хизматлар сифатини ошириш ва шу йўл билан иш жойларда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга эришиш.

Бундан ташқари, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат ва жамоат назорати кучайтирилди. Ҳусусан, Давлат меҳнат инспекцияси қайта ташкил қилинди, касаба уюшмаларида меҳнат соҳасида жамоат назоратини тартибга солиш, уларнинг ваколатини кенгайтириш мақсадида инспекциялар ташкил қилинди.

Vision Zero 4

Давлат ва жамоат назорати органлари олдида янги долзарб ва муҳим вазифалар белгиланди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий қонуности ҳужжатларидан бири “Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий низом ҳисобланиб, республикамизда охирги йилларда қабул қилинган қонун хужжатлари ва халқаро стандартлар талабидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилишини тақозо этади.

Бугунги кунда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари содир бўлгандан кейин унга муносабат билдириш билан чегараланиб қолинмоқда. Ваҳоланки, Халқаро стандартлар, хусусан ХМТнинг тавсиясига кўра, меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими (СУОТ) ҳар бир корхона ва ташкилотларда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича иш ўринлардаги хавфларни аниқлаш, баҳолаш, уларни бартараф этиш ёки минималлаштириш чораларини кўришни белгилаб беради.

Vision Zero 7

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Vision Zero Концепцияси ёки “Ноль жароҳатланиш” стратегиясини қўллаган ҳолда республиканинг корхона ва ташкилотларида шикастланиш ва касб касалликларига чалинишга бархам бериш маданиятини кенг жорий қилиш чораларини кўрмоқда.

Vision Zero Концепцияси ёки “Ноль жароҳатланиш” Ҳалқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган (МАСО).

Vision Zero Концепцияси ёки “Ноль жароҳатланиш” – бу ишлаб чиқаришнинг барча поғоналарида уч йўналишнимеҳнат гигиенаси, ходимларнинг хавфсизлиги ва уларнинг фаровонлигини бирлаштирадиган ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касаллиги кўрсаткичларининг пасайишида иш берувчиларга кўмаклашувчи еттита “Олтин қоидалар”нинг амалга оширилишига қаратилган.

Vision Zero1