Гендер тенглик бўйича Маслаҳат-кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

29.07.2020

Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат органларида Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат-кенгашлари тузилди. Жорий йилнинг 29 июль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат-кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

photo_2020-07-29_16-38-39 

Йиғилишда Маслаҳат-кенгаши аъзолари Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг йиғилиш баёнида берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, лавозимларга тайинлашда ва кадрлар захирасини шакллантиришда гендер тенгликни, меҳнат жамоаларида касбий йўналишларда тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб бориш каби масалаларни, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва касб-ҳунарга ўрганишларига қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш бўйича масалаларни муҳокама қилдилар.

 photo_2020-07-29_16-38-41

 photo_2020-07-29_16-38-40 (2)