Гай Райдер: Covid-19 иқтисодий жиҳатдан қанчалик заиф эканлигимизни кўрсатиб берди

27.03.2020

COVID-19 пандемиясининг глобал таъсири дунёдаги фавқулодда тиббий-санитария доирасидан анча четга чиқиб кетди. Ҳозирда келажагимизнинг барча жабҳалари – иқтисодий, ижтимоий, тараққиёт соҳалари ва кўпгина бошқа йўналишлар жиддий хавф остига тушиб қолди.

Иш жойларида, корхона ва ва ташкилотларда, мамлакатлар иқтисодиётлари ва жаҳон хўжалигида тўғри қарор қабул қилиш учун ҳукуматлар ва олдинги фронтдагилар, яъни ишчилар ва иш берувчилар орасида ижтимоий диалог ўрнатмоқ лозим.

ХМТ таҳлилларига кўра, дунё миқёсида 25 миллион нафаргача одамлар ишсиз қолиши, ишчилар даромадларидаги йўқотишлар эса 3,4 триллион АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Аммо ҳозирнинг ўзида шу нарса маълумки, келтирилган рақамлар кўриладиган зарар кўламини тўлақонли ифода эта олмайди.

Пандемия меҳнат бозорларимизнинг заиф жойларини аёвсиз очиб берди. Ҳам йирик, ҳам кичик корхоналар фаолияти тўхтаб қолди, иш вақти қисқарди, ходимлар ишдан бўшатилмоқда. Савдо марказлари ва ресторанларнинг ёпилиши, авиарейсларнинг ва меҳмонхона буюртмаларнинг бекор қилиниши, корхона ва ташкилотларда масофадан туриб ишлаш режимига ўтилиши кўпчиликни касод жарлиги ёқасига келтириб қўйди. Қолаверса, шундоқ ҳам барқарор ишга эга бўлмаган одамлар, яъни сотувчилар, официантлар, ошхона ходимлари, юк ортувчилар, фаррошлар каби ходимлар биринчилардан бўлиб ишдан бўшашига тўғри келмоқда.

Ҳар беш кишдан бир киши ишсизлик нафақасига эга бўлиш ҳуқуқида яшаётган дунёда миллионлаб кишилар учун ишдан бўшаш ҳалокатга тенг ҳолат. Барчамиз хозирда боғлиқ бўлиб турган одамлар, яъни ижтимоий ва курьерлик хизматларининг кўпчилик ходимлари касаллик таътилларини ола олмайдилар ва кўп ҳолларда улар касал бўла туриб, ишлашни давом эттиришга мажбур бўлмоқдалар. Ривожланаётган мамлакатларда ишбай ишчилар, мардикорлар ва норасмий савдогарлар ҳам шу аҳволдалар, зеро улар ҳам оилаларини боқиши керак. Натижада эса ҳаммамиз жабр кўрамиз: бу нафақат вирус тарқалишини тезлаштиради, балки қашшоқлик ва тенгсизликни янада кучайтиради.

Бизда миллионлаб иш жойлари ва корхоналарни сақлаб қолишнинг имкони бор, лекин бунинг учун ҳукуматлар корхоналарнинг тўхтовсиз ишлашини таъминлайдиган, ишдан бўшатишларни олдини оладиган ва заиф тоифадаги ходимларни ҳимоялай оладиган қатъий чораларни кўриши зарур бўлади. Шуни аниқ тушунишимиз керакки, улар бугун қабул қилаётган қарорлар узоқ муддатдаги жамият ва иқтисодиётнинг аҳволини белгилаб беради.

Ҳозирги вақтда давом этаётган кескин пасайиш узоққа чўзиладиган рецессияга айланиб кетмаслиги учун рағбатлантирувчи бюджет-молия ва кредит-пул сиёсатини юритиш муҳим аҳамият касб этади. Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг маблағи шу ҳафтанинг охиригача етиши, сўнгра яна кейинги ҳафта охиригача етиши ва ҳоказо. Бу ҳолат шу нарсани англатадики, миллионлаб одамлар учун даромад манбаи ҳисобланган корхона ва ташкилотлар бундай оғир вазиятда ҳам жон сақлаб қолиши ва имкон пайдо бўлиш билан ҳаммасини бошидан бошлашга тайёр бўлишини лозим. Хусусан, энг заиф тоифадаги ходимлар (ўзини ўзи иш билан таъминлаганлар, тўлиқ иш куни ишламайдиганлар, вақтинча ишчилар кабилар) учун манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш талаб этилади, чунки уларнинг аксарияти ишсизлик ёки касаллик нафақасига эга бўла олмайдилар ва ижтимоий таъминот доирасига кирмайдилар.

Ҳукуматлар инфекция тарқалишини олдини олишга бор куч-қудратини сарфлаётган бир пайтда, биз кўпчилгини аёллар ташкил қиладиган тиббиёт ходимларини ҳимоялайдиган алоҳида чоралар кўришимз даркор, чунки улар бизлар учун  ўз соғлиғини хавф остида қўймоқдалар. Кўриладиган чоралар тегишли ҳимоя тиббий воситалар ва бошқа ҳаёт учун зарур юкларни ташувчи ҳайдовчи ва денгизчиларни ҳам қамраб олиш керак. Масофадан туриб ишлаш режимига ўтиш ходимлар учун ишлашни давом эттириш, иш берувчилар учун эса фаолиятни инқироз даврида давом эттириш учун янги имкониятлар очиб бермоқда. Шу билан бирга, ходимларнинг меҳнати шундай ташкил қилиниш керакки, улар иш билан бир қаторда зарур уй юмушларини (болалар, беморлар, кекса кишиларга қараш ва ўзини ҳам эсдан чиқармаслик) ҳам уйғунликда бажариши учун шароит яратилиши керак.

Кўпгина мамлакатлар фуқаролар ва иқтисодиётни ҳимоя қиладиган, ишчи-ходимлар ва корхона-ташкилотларга маблағлар билан таъминлайдиган мислсиз қўллаб-қувватловчи чора-тадбирларни амалга ошира бошладилар. Мазкур чоралар максимал даражада самарали бўлиши учун, ҳукуматлар иш берувчи ташкилотлар ва касаба уюшмалари билан биргаликда инсонларни муҳофаза қилиш ва иш жойларини сақлаб қолишни таъминлайдиган ечимлар ишлаб чиқишлари лозим бўлади.

Бундaй чoрaлaр қaтoригa дaрoмaдлaрни қўллaб-қуввaтлaш, иш ҳaқлaрини субсидиялaш, рaсмий ишдa ишлaйдигaн вa вaқтинчa ишдaн бўшaётгaн хoдимлaргa нaфaқaлaр тўлaш, ўзини ўзи бaнд қилгaн шaхслaргa сoлиқ имтиёзлaрини тaқдим этиш, кoрхoнaлaргa мoлиявий кўмaк бeриш кaбилaр кириши мумкин.

Шу ўриндa мaмлaкaт миқёсидa кўрилaётгaн жиддий чoрa-тaдбирлaр билaн бир қaтoрдa кўп тoмoнлaмa ҳaрaкaтлaрни aмaлгa oшириш глoбaл душмaн билaн курaшишнинг aсoсий oмили бўлиб хизмaт қилaди.

Бундaй ўтa мурaккaб дaврдa мeн янa бир бoр ХМТнинг aсoсий тaмoйиллaригa қaйтa урғу бeриб ўтмoқчимaн: “Қaшшoқлик ҳaр жoйдa ҳам жамият фaрoвoнлиги учун aсoсий хавф бўлиб қолади”. Ушбу пoстулaт бизгa шуни эслaтиб турaдики, яқин йиллaрдa ҳaётимизгa сoлaётгaн тaҳдидлaргa бeрилaётгaн жaвoблaр сaмaрaдoрлиги нaфaқaт киритилaётгaн пул мaблaғлaрининг кўлaми вa тeзкoрлиги, нaфaқaт иқтисoдиётнинг тиклaниш жaдaллиги, бaлки oрaмиздaги энг зaиф кишилaр учун қaндaй чoрaлaр кўришимиз билaн ҳaм ўлчaнaди.