Бухоро вилоятида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди

09.07.2020

Бухоро вилоятида Бандлик ва меҳнат муносабатлари томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш масалалари бўйича онлайн ўқув-семинар ташкил этилди.

бухоро онлайн семинар 2 

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссиясининг 2020 йил 17 июндаги йиғилишида тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, республикамиз бўйлаб режа асосида ташкил этилган йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллари, Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакили О.Липкану, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот вакиллари, иш берувчилар конфедерацияси, Савдо-саноат палатаси, фуқаролик жамияти фаоллари, Бухоро вилояти фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластери раҳбарлари ҳамда иш берувчилар иштирок этди.

бухоро онлайн семинар 1 

Карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўтказилган мазкур тадбир давомида тингловчилар мажбурий меҳнат тушунчасининг мазмун-моҳияти, пахта-йиғим терими даврида мавсумий ишчиларни ишга қабул қилишда нималарга амал қилиш зарурлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Ўқув-семинар савол-жавоблар тарзида муҳокамаларга бой бўлиб, қизиқарли тақдимотлар асосида ташкиллаштирилди.

бухоро онлайн семинар