БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ёшлар бандлиги бўйича янги лойиҳа ишга туширилди

13.05.2019

Бугун 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ёшлар бандлиги масаласига доир муҳим тадбирлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги вазирлик масъуллари билан БМТ бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастури Европа ва МДҲ давлатлари ҳудудий бюроси директори Мирьяна Эггер раҳбарлигидаги делегация вакиллари ўртасида ўтказилган учрашувда ёшлар бандлиги, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш сингари масалалар ҳақида фикр алмашилди.

Учрашув давомида ёшлар бандлиги бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиниб, бу борада томонлар келгусида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб боришга келишиб олди.

Куннинг яна бир муҳим воқеаларидан бири – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлди. Тадбирни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, БМТ бош котиби ёрдамчиси, БМТ ТД  Европа ва МДҲ давлатлари ҳудудий бюроси директори Мирьяна Эггер, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев очиб берди.

Маросимнинг асосий қисмида БМТ Тараққиёт дастурининг барқарор ривожланиш бўлими бошлиғи Хуршид Рустамов томонидан “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” лойиҳаси тақдим этилди. Тақдимотда лойиҳа йўналишлари, мақсад ва вазифалари, кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди.    

IMG_2535

IMG_2511

IMG_2542

IMG_2528

IMG_2578

IMG_2548

IMG_2586

IMG_2549