Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан учрашув бўлиб ўтди

26.07.2021

Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, вазирлик ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг бошқарма бошлиқлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Пьер фон Аркс, шунингдек, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ходимлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилaётган самарали ишларга тўҳталиб ўтилди. 

Шунингдек, 2021-2022 йилларда Ўзбекистонда ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш борасида келгусида вазирлик билан ҳамкорликда ташқи меҳнат миграцияси ва мигрантларнинг реинтеграция масалалари бўйича умумий суммаси 250000 еврони ташкил этувчи лойиҳалар муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя килиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга реинтеграция жараёнида кўмаклашиш, Марказий Осиё давлатларининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ташқи миграцияси соҳасидаги етакчи ҳалқаро экспертларни жалб этган ҳолда семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар ҳусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.