Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали камбағалликни қисқартиришга эришилмоқда

27.05.2020

Республикамиз туманларида касб-ҳунар коллежлари асосида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилиб, банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишлари олиб борилмоқда. Муҳими бунда ўқиш мутлақо бепулдир. Мақсад аҳоли бандлигини таъминлаш уларнинг бандлигини таъминлашда ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборат.

Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзаков Андижон вилояти Улуғнор туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Мавжуд шароит билан танишар экан, ҳолатни янада яхшилаш ва таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, буюртмаларни шакллантириб, касбга ўқитиш ишларини ташкиллаштириш юзасидан тавсиялар берди. 

photo_2020-05-27_21-55-46 

photo_2020-05-27_22-12-25 

photo_2020-05-27_22-12-30