АҚШ элчиси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлди

15.10.2019

2019 йил 15 октябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблум билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда АҚШ элчиси билан бирга, элчихонанинг иккинчи котиби Брандон Шервуд ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги вазирлик масъуллари иштирок этди.

usa1

Учрашув давомида АҚШ элчисига мажбурий меҳнатга барҳам бериш, янги иш ўринларини яратиш бўйича Ўзбекистонда сўнгги даврда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Ўз навбатида, Дэниел Розенблум Ўзбекистоннинг меҳнат муҳофазаси йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини эътироф этиб, бу борада ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

usa2

Хусусан, АҚШ элчиси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан АҚШ Меҳнат департаментига юборилган ҳамкорлик меморандуми лойиҳасининг кўриб чиқилиш жараёнларида кўмаклашишини маълум қилди.

Шунингдек, вазир Нозим Хусанов малака ошириш учун Ўзбекистондан АҚШ корхоналарига стажерларни юбориш ва шу орқали хориж тажрибасини ўрганиш таклифини киритди.

usa3

Учрашув якунида томонлар меҳнат соҳаси бўйича фаол ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва ўзаро маълумот алмашиб боришга келишдилар.

usa4