Андижон вилоятидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

26.07.2021

Ижтимоий тармоқ орқали “Тиббиёт ходимлари: Ишдан ташқари навбатчилик учун ҳақ тўлаб берилишини сўраймиз” сарлавҳаси остида чиқарилган мақола бўйича Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Андижон вилояти перинатал маркази тиббиёт ходимлари иш вақтидан ташқари вақтда ишга жалб қилинганлиги ҳамда ушбу давр учун қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли, перинатал маркази раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.