Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва хусусий бандлик агентликлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

06.12.2019

2019 йил 6 декабрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Меҳнат бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, жорий йил илк маротаба давлат буюртмаси мақсадли кўрсаткичлари белгиланди ва унга кўра 2019 йилда 370 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш ва 182 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунга мувофиқ, мутасадди вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ва ҳокимликлар томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ой давомида республика бўйича 304,5 мингта иш ўринлари яратилган ёки 10 ойлик прогноз 119,7 фоизга бажарилган.

Хусусан, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан таркибига кирувчи 640 та йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали 37,0 мингта иш ўрни яратилган.

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг ролини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳисобига 146 мингта янги иш ўринлари ташкил этилган.

Жорий йилнинг 10 ойида фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган 1059 та объектлар амалга ошириш ҳисобига 13,5 мингта иш ўрни яратилган.

Давлат бюджети маблағлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ишга тушган ижтимоий ва бошқа объектлар ҳисобига 14,2 мингта иш ўринлари ташкил қилинган бўлиб, шулардан бюджет маблағлари ҳисобига 238 та лойиҳада 4,6 минта иш ўрни, давлат хусусий-шерикчилик асосида 1 699 та лойиҳада 9,6 мингта иш ўрни яратилган.

Ҳунармандчиликни ривожлантириш, шунингдек, халқ амалий санъатини тарғиб этиш ва қўллаб-қувватлаш натижасида қарийб 21,3 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланган. Ҳунармандчилик соҳаси яхши ривожланган Марғилон шаҳрида 705 та, Риштон туманида 638 та, Қўқон шаҳрида 512 та, Наманган шаҳрида 931 та иш ўрни янги рўйхатдан ўтган ҳунармандлар ҳисобига яратилган.

Қолаверса, тижорат банклари ва жамғармаларнинг мақсадли маблағлари ҳисобидан жами 72,3 мингта иш ўрни ташкил этилган.

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиш керак” деган принцип асосида “Сиз учун хизмат қилиш биз учун шараф” шиори остида бу йилдан жорий қилинган “Ягона ойна” тамойили асосида меҳнат органлари томонидан 659,8 минг жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатилди. Жумладан, 295,2 минг аҳолининг давлат буюртмаси доирасида яратилаётган ва бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилди, 32,8 минг ишсиз аҳоли бугунги кунда меҳнат бозоридаги талабдан келиб чиқиб, касбга ўқитилди ҳамда ушбу мақсадлар учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 34,0 млрд. сўм сарфланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига асосан туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари асосида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун 2019 йилда 18,0 мингдан зиёд иш берувчиларда квота қилинган иш ўринларига 79,6 минг ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли тоифадагилар ишга жойлашган.

Субсидия ва грант бериш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 млрд.сўм ажратилди.

Ҳозирги кунда жами 9,1 млрд. сўм миқдорда субсидиялар берилди, 10 минг ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди ҳамда 957,1 млн. сўм ажратилган грант маблағалари эвазига 1300 нафар ишсиз аҳоли касбга ўқитилди.

Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 131,1 млрд. сўм тижорат банклари орқали ишсиз шасхларга, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратилган, 3,4 минг фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги монополияга чек қўйилди ва бу борада фаолият юритиш учун хусусий секторларга имконият яратилди.

Бугунги кунга келиб, хусусий бандлик агентликлар сони 90 тага етказилди ва улардан 60 таси фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини (лицензия) олган.

Хусусий бандлик агентликлар томонидан 41,3 минг фуқароларга хизматлар кўрсатилган. Асосан Фарғона (14,2 минг), Андижон, Наманган, Самарқанд (4,3 мингдан), Бухоро (2,8 минг), Қашқадарё (2,4 минг) ва Самарқанд (3,7 минг) вилоятларининг фуқароларига хизматлар кўрсатилган. 1,9 минг фуқаро ташкиллаштирилган ҳолда Россия, Туркия, Литва, Латвия, Польша, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил ва бошқа мамлкатларига ишга юборилган бўлса, 77 нафар фуқарони Ўзбекистон ҳудудида ишга жойлаштирган.

Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини янада такомиллаштириш, улар томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Матбуот анжумани давомида шу каби долзарб масалалар хусусида фикр алмашилди.

ооо2

ооо5

ооо1

ооо6