“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси юзасидан ахборот тингланди

03.07.2020

Бугунги кунда бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, меҳнат бозори ва меҳнат миграциясини тартибга солиш билан боғлиқ янги муносабатларни қонуний тартибга солиш зарурати туғилмоқда.

Шу муносабат билан  бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси юзасидан ахборот тингланди.

Бунда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев, Сенатнинг Фан ва таълим қўмитаси раиси Р. Маҳмудова, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари О.Иминов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор М. Қодирхонова ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабати вазирлиги масъуллари иштирок этди.

senat 1 

Мазкур йиғилишда, аҳоли бандлигини таъминлашда ҳозирги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, аҳолига кенг имкониятлар яратиш каби масала лар ўрин олди.

Қайд этиш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг бандлик ва меҳнат бозорини тартибга солиш, меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган ҳуқуқий нормаларни ўзида жамлаган.

senat 

Шунингдек, Қонун лойиҳасини қабул қилишдан кутилаётган натижа асосан меҳнат бозори ва бандликни сифат жиҳатидан янги босқичда ривожлантириш, шу билан бирга миллий ишчи кучи сифатини ошириш учун рағбатлантиришни ташкил этиш,  ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштиришни кучайтириш, ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш, меҳнат бозорида замонавий инфратузилма ва институционал муҳитни яратиш,  меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, шахсларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш кўзда тутилмоқда.

senat 2 

senat 4