2023 йил 27 март куни ижтимоий тармоқларда “Бухорода шифокорлар мажбуран ишдан бўшатилаётганни айтилмоқда” номли видео лавха жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

29.03.2023

 

2023 йил 27 март куни ижтимоий тармоқларда “Бухорода шифокорлар мажбуран ишдан бўшатилаётганни айтилмоқда” номли видео лавха жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди.

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан 2023 йил март ойи бошларида Бухоро вилоят стоматология поликлиника ходимлари иштирокида ишлаб турган бинолари 1985 йилда қурилганлиги, капитал таъмирга мухтожлигини, шу муносаб билан тез кунларда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилган. Шунингдек ходимларни иш фаолиятини юритиш учун қарама қарши бинода жойлашган Бухоро шаҳридаги 2-сон оилавий поликликадан 5 та хона ва Бухоро вилоят диагностика марказидан 5 та хона ажратилишини маълум қилинган.

2023 йил 24 март  куни поликлиниканинг ходимлари мажлис ўтказадиган ходда йиғилиб, бино таъмирга кирган тақдирда ажратиладиган 10 та хона етишмаслигини, бошқа бино ажратиш ёки кисман қисман таъмирлаш масаласида юқори турувчи ташкилотларга ариза ёзилиб, 53 нафари имзолаган.

Ушбу ходимларнинг тупланиб турган вақтларини ва улар юқори ташкилотларга ёзган аризларига имзо қуйиш жараёнлари ўзининг қўл телефонига врач техниги Ж.Нарзуллаев томонидан тасвирга олинган.

Видео лавхада бирор жойда ишдан бўшатиш хақида ариза олинаётганлиги айтиб ўтилмаган.

Видео лавхада иштирок этган Н.Мардонова, М.Каршиев, М.Қўзиев, И.Муродова, В.Амонова, Н.Нарзуллаевлар билан сухбат ўтказилганда улар рахбарият томонидан ишдан бўшатиш ёки иш хақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза талаб қилмаганликларини ёзма равишда маълум қилдилар.

Шунингдек поликлиника бош врач вазифасини бажарувчиси А.Муқимов хам ўз тушунтириш хатида бирор бир ходимдан ишдан бўшаш  ёки иш хақи сақланмаган холда таътил бериш тўғрисида аризаси талаб қилмаганлигини ёзма равишда маълум қилди.

2023 йил 29 март куни поликлиникада барча ходимлар иш фаолиятини давом эттираётганлиги, 24-мартдан 29 мартга қадар бирор ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги, хамда ўтказилган сўров натижасида бунақа турдаги ариза сўралмаганлиги аниқланганлиги муносабати билан ушбу тарқалган  хабар тасдиқланмади.