2020 ЙИЛ 17-ОКТЯБРЬ КУНИ ЧИМБОЙ ТУМАНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

17.10.2020

2020 йил 17-октябрь куни Чимбой тумани Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни кун тартибидаги масалалар бўйича Чимбой тумани ҳокими, Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши раиси П.Ещанов бошқариб борди.

Шунингдек, ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат мунособатлари вазири Н.Б.Хусанов ва АКБ Микрокредит банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Т.Атамуродов, тумандаги Халқ депутатлари, 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашди. Энг аввало, депутатлар сессиянинг кун тартибини тасдиқлади.

Кун тартибида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муқокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида
2020 йил 24-сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинги кўрсаткичлари натижасига кўра, Чимбой тумани сектор раҳбарларининг олиб бораётган ишлари бўйича аҳолига мурожаати ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ вазифалар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари күн тартибидаги масалалар бўйича Бандлик ва меҳнат мунособатлари вазири Н.Б.Хусанов ва туман Кенгаши депутатлари М.Зарикеев, Ф.Палӯановалар сўзга чиқиб фикр ва таклифларини билдирди.

Сессия ўз навбатида күн тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилди.