14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

12.01.2021

Вазирликда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзаков, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Фахрийлар Кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Асқар Бўриев, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий ашула ва рақс ансамбли солисти, подполковник Марат Хакимов ва ёш ижодкор Улуғбек Рауфхоновлар иштирок этди.

Тадбир кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Меҳмонларнинг юртимизда ҳарбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, Ватан ҳимояси йўлида ҳарбийларимизнинг фидокорона хизматлари ҳақидаги маърузалари, ватанпарварлик руҳидаги дилбар куй ва қўшиқлари тадбирни янада шукуҳли ўтишига хизмат қилди.

Байрам сўнггида меҳмонларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ташаккурномаси тақдим этилди.