Низом

Кадрлар бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Кадрлар бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1.1. Кадрлар бошқармаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати тузилмасида белгиланган таркибий бўлинмадир. Кадрлар бошқармаси ўз фаолиятини вазир томонидан тасдиқланган иш режа асосида амалга оширади.

1.2. Кадрлар бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Узбекистон Республикасининг қонунлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруқларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

1.3. Кадрлар бошқармаси (кейинги ўринларда - бошқарма деб юритилади) ўз фаолиятида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига бўйсунади ва ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликнинг бошқарув аппарати ва ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради.

1.4. Бошқарма ўз фаолиятини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик деб юритилади)нинг бошқа таркибий тузилмалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

II. Бошқарманинг асосий вазифа ва функциялари

2.1. Бошқарманинг асосий вазифа ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:

вазирлик раҳбарияти топшириқлари бўйича марказий аппарат ходимлари ҳамда номенклатура билан тасдиқланган бошқарув ходимларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги, ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини эътиборга олиб, уларни танлаш ва жойлаштириш;

кадрлар таркиби бўйича захира шакллантириш;

ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

мутахассисларнинг лавозимларида ўсиши ва заҳирага олишда уларнинг ишбилармонлик хусусиятларини ўрганиш;

ходимлар ҳисобини ва ходимлар бўйича иш юритишни олиб бориш;

ходимларнинг меҳнат қонунчилиги билан белгиланган ҳуқуқлари, имтиёзлари ва кафолатларини таъминлаш;

кадрлар малака даражасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2.2. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги, ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини эътиборга олиб, уларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини ташкиллаштириш;

вазирлик тизимида кадрларни тўғри тақсимоти бўйича назорат олиб бориш;

мунтазам равишда мутахассисларнинг лавозимларида ўсиши ва заҳирага олишда уларнинг ишбилармонлик хусусиятларини ўрганиш;

кадрлар таркиби бўйича заҳира яратиш, янгилаш ва тўлдириш ишларини амалга ошириш ва назорат қилиш;

кадрларни Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва Ички меҳнат тартиби қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш;

ходимларни меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш;

вазирлик тизими ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини режалаштириш, текшириш;

вазирлик тизими ходимларини лавозимга навбатдаги аттестациядан ўтказиш ва аттестация комиссиясининг тавсиялари асосида чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

лавозимга навбатдаги аттестациядан ўтувчи ходимларни аниқлаш, аттестациядан ўтказиш бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаш, аттестациядан ўтиш баённомасини, аттестациядан ўтаётган ходимларнинг ҳужжат (аттестация варақаларини, тавсифномаларни ва ҳ.к)ларини тайёрлаш, аттестация баённомаларини юритиш ҳамда ходимларни аттестация хулосаси билан таништириш;

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Низом, Йўриқномаларга ҳамда вазирлик буйруқларига асосан ходимларни ишга қабул қилиш, доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш, кадрларни ҳужжатларини юритиш ҳамда ходимларни Давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш;

ходимларнинг олдинги ва ҳозирги меҳнат фаолиятлари учун маълумотномалар тайёрлаш ва ходимларнинг пенсияга чиқишига оид бўлган ҳужжатларини пенсия тайинлашга масъул давлат органларига тақдим этиш учун тайёрлаш;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда кадрларни бошқариш ишини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ишларини ташкиллаштириш;

ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини сақлашга оид бўлган “Меҳнат дафтарчасини рўйхатга олиш китоби”ни юритади ва сақланишини таъминлаш. Меҳнат дафтарчасига тегишли (ишга қабул қилиш, доимий ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш) ёзувлар киритиш, меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларнинг меҳнат дафтарчасини ўз вақтида эгаларига қайтариш ишларини ташкил этиш;

ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш;

вазирлик ва тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари фаолияти билан боғлиқ ички хавфсизлик ишларида иштирок этиш, хизмат текширувларини ташкиллаштириш;

олий таълим муассасалари билан уларнинг битирувчиларини вазирлик тасарруфий ташкилотларига ишга таклиф этиш юзасидан ҳамкорлик ишларини олиб бориш;

жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш;

юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга ошириш.

IV. Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни вазирлик марказий аппарата таркибий бўлинмалари, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалардан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

вазирлик раҳбариятининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларга тегишли кўрсатмалар бериш;

ўз ваколати доирасида хизмат фаолиятига дойр масалаларда белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан алоқа қилиш;

вазирлик тизими ходимларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ходимларга оид мурожаатларидаги ҳолатни ҳуқуқий жиҳатдан ҳаққонийлигини зарурат юзага келган такдирда жойига чиқиб ўрганиш;

ходимлар шахсий ишига тааллуқли бўлган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни сўраш ҳамда раҳбарият топшириғига кўра меҳнат интизомига риоя этиш юзасидан ходимлардан тушунтириш хати олиш;

ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича ўз хизмат вазифаларини бажармаганликлари учун интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида вазирлик раҳбариятига билдиришнома киритиш;

вазирлик раҳбариятининг топшириғига биноан вазирлик ва бошқа органлар, муассасалар мажлислари ҳамда йиғилишларида қатнашиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари ҳамда тасарруфий тизим ташкилотларининг кадрлар ишлари бўйича масъул ходимлари фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳамда уларнинг фаолияти юзасидан услубий раҳбарликни амалга ошириш;

зарурат бўлганда вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадларда ишчи гурухдар ташкил этиш.

3.2. Бошқарма қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўзига юклатилган вазифаларни бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Узбекистан Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини, вазирлик раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминланиш.

IV. Бошқарманинг тузилмаси

4.1. Бошқарманинг тузилмасига Бошқарма бошлиғи, бош мутахассис ва кичик мутахассис киради.

4.2. Бошқарма фаолиятига бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.

4.3. Бошқарма бошлиғи, бош мутахассис, кичик мутахассис ўрнатилган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

V. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

Бошқарманинг фаолияти Узбекистан Республикаси Президентининг «Узбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 482-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги Низоми, вазирликнинг Ички меҳнат тартиби қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида иш юритиш бўйича йўриқнома, вазирлик буйруқлари ва топшириқлари, шунингдек вазирликнинг иш режалари, Бошқарманинг иш режаси асосида ташкил этилади.

VI. Бошқарма ходимларининг вазифалар тақсимоти

6.1. Бошқарма бошлиги:

бошқарма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

бошқармадан чикувчи хат-хабарларни имзолайди;

бошқарма мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

бошқарма ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

бошқарма ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўгрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рагбатлантириш ҳамда интизомий жазога тортиш тўғрисидаги таклифларни вазирлик раҳбариятига такдим этади.

6.2. Бошқарма бошлиги вақтинча бўлмаган тақдирда (хизмат сафари, меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ва бошқа ҳолатлар) унинг вазифасини ўрнатилган тартибда бошқарманинг бош мутахассиси бажаради.

6.3. Бошқарма бош мутахассиси:

бошқармага келиб тушган ва чиқиб кетадиган ҳужжатларни белгиланган тартибда юритилишини амалга оширади;

тизимдаги вазирлик номенклатурасига олинган лавозимлар (бўш жойлар) тўғрисидаги маълумотларни олади;

ҳарбий хизматга мажбурлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида ишларни амалга оширади;

бошқарма фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар йиғмажилдлари, рўйхатга олиш китоб (журнал)ларини қонунчиликда белгиланган тартибда юритади, уларнинг сақланишини таъминлайди;

бошқармага келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқади, маълумот ва жавоб хатларини тайёрлайди;

меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувларини киритади ва уларни сақланишини таъминлайди;

ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаб архивда сақлаш учун топширади;

вазирлик раҳбарияти ҳамда бошқарма бошлиғининг ходимлар фаолияти билан боғлиқ ҳамда бошқа тааллуқли топшириқларини ижро этади.

6.4. Бошқарма кичик мутахассиси:

кадрлар ҳужжатларини янгилаш, тўлдириш ва юритиш ишларида иштирок этади;

топшириқ, хат ва ҳужжатларни тизим ташкилотларига жўнатиш ишларини амалга оширади;

тизим ташкилотларидан олинган маълумотларни умумлаштириш ва ахборот тайёрлаш ишларида иштирок этади;

тизимдаги мавжуд бўш лавозимлар (вакант жойлар) тўғрисидаги маълумотларни олади;

бошқарма фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар йиғмажилдлари, рўйхатга олиш китоб (журнал)ларини қонунчилиқда белгиланган тартибда юритади, уларнинг сақланишини таъминлайди;

бошқармага келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қатнашади;

вазирлик раҳбарияти ҳамда Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ходимлар фаолияти билан боғлиқ ҳамда бошқа