Низом

Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси

Ўзбекисгон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармасининг (кейинги ўринларда – Бошқарма) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя килиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3913 сонли қарорига асосан ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик) марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекисгон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабаглари вазири (кейинги ўринларда – вазир) буйруклари ва топшириқларига, шунингдск ушбу Низомга амал қилади.

Бошқарма ўз фаолиятини вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

II. Бошқарманинг тузилмаси

Бошқарма тузилмасига штат жадвалига асосан – бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, икки нафар шўъба мидири ва икки нафар 1-тоифали демографлардан иборат.

Бошқарма ходимларининг иш вазифалари ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ малака ва билим даражасига бўлган талаблар Бошқарма ходимларининг лавозим йўрикномаларида белгиланади.

Бошқарманинг барча ходимлари ўзларига юклагилган вазифаларни ўз вактида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Бошқарма ходимлари норматив-хукукий хужжатларида ва вазирликнинг ички гартиб-қоидаларида белгиланган тартибда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

III. Бошқарманинг асосий вазифа ва фунқциялари

Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

меҳнат органлари тизимида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларини ташкил этади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни, имконияти чекланган шахсларни ва ишсизларни иқтисодиётнинг ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этади;

ишсизларни "Уста-шогирд" усулида касбга якка тартибда қайта тайёрлашни ташкил этади;

касб-ҳунар коллежлари базасида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини (касб-ҳунарга қайта тайёрлашнинг махсус қисқа муддатли дастурлари бўйича) касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини, меҳнат бозорида талабга эга бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қисқа муддатли курсларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ёшларнинг шахсий хусусияти ва қизиқишлари, касбий қобилияти ва мойиллигини баҳолаш, уларга меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларни танлашда кўмаклашиш ва тўғри йўналтириш бўйича амалий тадбирларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасида ишчи ходимларни малака даражаси ва касбий кўникмаларини баҳолаш бўйича ягона ва шаффоф тизимни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш соҳасида республика ҳудудида ягона давлат сиёсатини юритишни таъминлайди;

ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантиради;

касбий таълим учун зарур бўлган ҳуқуқий ва меъёрий база яратади;

ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларга касбий маслаҳатлар бериш бўйича жойлардаги ҳудудий меҳнат органлари қошидаги ўқув марказларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва умуммй бошқаришни амалга оширади;

ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашади;

ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбий тайёрлашга, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун грантлар ажратиш ишларини мувофикланггириш;

ишсиз ва банд бўлмаган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламини касбий тайёрлашга, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун субсидиялар ажратишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

ёшлар, шу жумладан, умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқувчилари ўртасида, меҳнат бозори ва бандликнинг ривожланиши истиқболларига мос равишда, келажакдаги меҳнат фаолияти йўналишини танлаш ва касбий-малакавий режаларни шакллантириш бўйича ахборотлар берилишини улар билан махсус психологик тестлар ўтказиш ҳамда касбга йўналтириш ишларини мувофиқлаштириш;

ўрта таълим мактаблари, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг муносиб иш билан таъминланганлигини ўрганади, уларнинг натижалари асосида ўқув юртларида мутахассиснинг касбга йўналтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ёшларнинг касб-ҳунарга хоҳишини ва касбий йўналишларини аниқлаш учун психологик-социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш ва натижалари бўйича таклифлар киритади.

IV. Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни марказий агшарат, Қоракалпогистон Республикаси Бандлик ва меҳнаг муносабатлари вазирлиги, вилоятлар Бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда – ҳудудий бошқармалар) ва тасарруфий ташкилотларидан белгиланган таргибда сўраб олиш;

вазир топширигига биноан, лозим ҳолларда ҳудудий бошқармалари ва гасарруфий ташкилотлари мажлислари ва йигилишларида катнашиш;

вазирликнинг Ҳайъат мажлисида кўриб чикиш учун иш ўринларини гашкил этиш ва аҳоли бандлигига оид конунчилик тегишли ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш юзасидан гаклифлар киригиш;

ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ва ёшларни касбга тўгри йўналтириш соҳасида ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

аҳоли бандлиги дастурларини шакллантиришда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ҳамда ёшларни касбга йўналтириш қисми бўйича таклифлар ишлаб чикиш.

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун куйидаги мажбуриятларга эга:

ҳудудий бошқармалардан аҳоли бандлиги дасгурларида и1лсиз аҳолини касб-ҳунарга ўкигиш йўналишида ҳудудлар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар кабул килиш ва ҳакконийлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси налаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, вазир буйруқлари ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини мсҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш ва шу орқали бандлигини таъминлаш бўйича раҳбария гга таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

вазирлик раҳбариятининг топшириқларини ўз вақтида ва сифагли бажарилишини таъминлаш.

V. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

Бошқарма фаолияти Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияги томонидан тасдиқланадиган ишлар режаси асосида ташкил этилади.

Ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий гашкилотларнинг бошқармага тақдим этилаётган маълумотларни ўз вактида ва сифатлилиги учун шахсан жавобгар.

Бошқарма маълумотларнинг аниқлиги, ўз вақтида ва сифатлилиги учун жавобгар ҳисобланади.