Вазифалар

Кадрлар бошқармаси

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирлик раҳбарияти топшириқлари бўйича марказий аппарат ходимлари ҳамда номенклатура билан тасдиқланган бошқарув ходимларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги, ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини эътиборга олиб, уларни танлаш ва жойлаштириш;

кадрлар таркиби бўйича захира шакллантириш;

ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

мутахассисларнинг лавозимларида ўсиши ва заҳирага олишда уларнинг ишбилармонлик хусусиятларини ўрганиш;

ходимлар ҳисобини ва ходимлар бўйича иш юритишни олиб бориш;

ходимларнинг меҳнат қонунчилиги билан белгиланган ҳуқуқлари, имтиёзлари ва кафолатларини таъминлаш;

кадрлар малака даражасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги, ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини эътиборга олиб, уларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини ташкиллаштириш;

- вазирлик тизимида кадрларни тўғри тақсимоти бўйича назорат олиб бориш;

- мунтазам равишда мутахассисларнинг лавозимларида ўсиши ва заҳирага олишда уларнинг ишбилармонлик хусусиятларини ўрганиш;

- кадрлар таркиби бўйича заҳира яратиш, янгилаш ва тўлдириш ишларини амалга ошириш ва назорат қилиш;

- кадрларни Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва Ички меҳнат тартиби қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш;

- ходимларни меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш;

- вазирлик тизими ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини режалаштириш, текшириш;

- вазирлик тизими ходимларини лавозимга навбатдаги аттестациядан ўтказиш ва аттестация комиссиясининг тавсиялари асосида чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

- лавозимга навбатдаги аттестациядан ўтувчи ходимларни аниқлаш, аттестациядан ўтказиш бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаш, аттестациядан ўтиш баённомасини, аттестациядан ўтаётган ходимларнинг ҳужжат (аттестация варақаларини, тавсифномаларни ва ҳ.к)ларини тайёрлаш, аттестация баённомаларини юритиш ҳамда ходимларни аттестация хулосаси билан таништириш;

- Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Низом, Йўриқномаларга ҳамда вазирлик буйруқларига асосан ходимларни ишга қабул қилиш, доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш, кадрларни ҳужжатларини  юритиш ҳамда ходимларни Давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш;

- ходимларнинг олдинги ва ҳозирги меҳнат фаолиятлари учун маълумотномалар тайёрлаш ва ходимларнинг пенсияга чиқишига оид бўлган ҳужжатларини пенсия тайинлашга масъул давлат органларига тақдим этиш учун тайёрлаш;

- кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда кадрларни бошқариш ишини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ишларини ташкиллаштириш;

- ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини сақлашга оид бўлган “Меҳнат дафтарчасини рўйхатга олиш китоби”ни юритади ва сақланишини таъминлаш. Меҳнат дафтарчасига тегишли (ишга қабул қилиш, доимий ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш) ёзувлар киритиш, меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларнинг меҳнат дафтарчасини ўз вақтида эгаларига қайтариш ишларини ташкил этиш;

- ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш;

- вазирлик ва тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари фаолияти билан боғлиқ ички хавфсизлик ишларида иштирок этиш, хизмат текширувларини ташкиллаштириш;

- олий таълим муассасалари билан уларнинг битирувчиларини вазирлик тасарруфий ташкилотларига ишга таклиф этиш юзасидан ҳамкорлик ишларини олиб бориш;

- жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш;

- юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга ошириш.